Ўзбекистондаги сиёсий партиялар Бош вазир лавозимига номзодларини кўрсатяпти

Жамият

image

Айни пайтда Ўзбекистонда декабрь ойида кутилаётган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар олдидан мамлакатдаги сиёсий партиялар сайловларда ғалаба қозонса кимни Бош вазир лавозимига олиб келишини маълум қилмоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига "Адолат" социал-демократик партияси ҳозирда Адлия вазири бўлиб ишлаб келаётган Русланбек Давлетов номзодини илгари сураётган бўлса, ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган Экологик партия "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси Одил Темировни, отахон партия ҳисобланадиган Халқ демократик партияси амалдаги Бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматов номзодини кўрсатяпти. 

ЎзЛиДеп эса амалда бўлган Бош вазир Абдулла Арипов номзодини илгари суряпти.  Фақат Миллий тикланиш демократик партияси ўз номзоди эълон қилмади.

"Ҳозирдан номзодимизни босимда қолдириш нотўғри", деди партия лидери Алишер Қодиров.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош вазир лавозимига номзодларини кўрсатяпти

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар