Ўзбекистондаги метан “заправка”лар босқичма-босқич тўлиқ ишга тушади
Жамият
−
30 Январь 2023
20842Бугун, 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
“Метан “заправка”лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) Ўзбекистондаги барча шaхобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди”, дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 январь куни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тўхтатилганди.
Оқибатда республика бўйлаб бензин қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар кузатилди. Ҳатто кўплаб ҳайдовчилар автомобилларига ёқилғи қуйиш учун суткалаб навбат кутаётганидан шикоят қилган.
19 январь куни эса“Ўзтрансгаз” об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари одатдаги иш тартибида ишлай бошлаши ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь