Ўзбекистондаги коронавирус бўйича вазият ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
31 Май 2021
10133Кеча, 30 май куни Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кузатилмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 30 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 00335 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Андижон вилоятида;
- 4 нафари Бухоро вилоятида;
- 8 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Наманган вилоятида;
- 24 нафари Самарқанд вилоятида;
- 6 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 65 нафари Тошкент вилоятида;
- 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 10 нафар;
- Наманган вилоятида 12 нафар;
- Фарғона вилоятида 8 нафар;
- Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95993 (+207) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023