Ўзбекистондаги коронавирус бўйича ҳолат ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 286 кишига ортиб, 101 722 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Андижон вилоятида;
  • 6 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Навоий вилоятида;
  • 7 нафари Наманган вилоятида;
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида;
  • 4 нафари Хоразм вилоятида;
  • 35 нафари Тошкент вилоятида;
  • 175 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
  • Бухоро вилоятида 3 нафар;
  • Жиззах вилоятида 14 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
  • Наманган вилоятида 2 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 23 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
  • Фарғона вилоятида 21 нафар;
  • Хоразм вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 117 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97714 (+197) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3312 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг