Ўзбекистондаги Қозоғистон элчиси ўзгарди. Аввалгиси давлат пулини ўмаришда айбланганди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқўрда Матбуот хизмати хабар берди.

“Утембаев Ерик Милтикбаевич Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод қилинди”, дейилади ҳужжатда.

Қозоғистондаги Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Дархан Амангелдиевич Сотиболди тайинланди.

Маълумот учун, давлат бюджетидан пул ўмаришда гумонланган Ерик Утембаев ўтган йилнинг октябрь ойида вақтинча лавозимидан озод қилинганди. Утембаев давлат бюджетидан 140 млн тенге (380 минг доллар) ўғирлашда айбланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Qozog‘iston elchisi Yerik Utembayev Darxan Sotiboldi

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар