Ўзбекистондаги қайси ОТМда хорижлик профессорлар кўп?

Жамият

image

Ўзбекистонга хорижий профессор-ўқитувчилар ва талабалар келиб фаолият олиб бораётган давлатлар сони икки баробарга ошиб, бугунги кунда 62 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, энг кўп хорижлик профессор-ўқитувчилар Туркия, Беларусь, Жанубий Корея, Россия давлатларидан ташриф буюрган. Энг кўп талабалар Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Покистон, Афғонистондан келган.

Таъкидланишича, ҳозиргача энг кўп хорижий профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетларида фаолият олиб борган.

Шунингдек, нуфузли хорижий олийгоҳларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор-ўқитувчилар сони бўйича ОТМлар рейтинги тузилган бўлиб, унда Ўзбекистон миллий университети биринчиликни эгаллади.

“Фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 2477 нафарга (ўтган йилда 2147 нафар), фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 8710 нафарга (ўтган йилда 7963 нафар) етди”, дея таъкидлади Улуғбек Тошкенбоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг