Ўзбекистондаги қамоқхоналарда намоз ўқиш мумкинми?

Жамият

image

Ўзбекистондаги қамоқхоналарда маҳбуслар намоз ўқиши мумкинми?  Ушбу савол бугун Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда кўтарилди. 

“Жазони ижро этиш муассасаларида фақат ислом динига эътиқод қилувчи маҳбуслар сақланмайди. Жазони ижро этиш муассасасида кун тартиби битта. Кимдир учун бошқача тартиб жорий этилмайди. Кимдир намоз ўқиш учун соат 04:00 да туриши керак бўлса, кимдир рўза тутиш учун саҳарлаб уйғонса, бу кун тартибининг бузилишига сабаб бўлади. Кимдир соат 3:00 да, кимдир 4:00 да, кимдир 5:00 да, бошқаси 6:00 да уйғонса, кимдир умуман турмаса... шунинг учун ҳам шундай тартиб белгиланганки, жазони ижро этиш колонияларида кун тартиби ягона, уни бузмаган ҳолатда ким ўз ибодати билан шуғулланса, ҳеч кимга эътироз билдирилмайди ва бунинг учун жазо чоралари қўлланилмайди”, дейди Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов. 

Маълумки, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлгач, мамлакатда диний эътиқод эркинлиги таъминланди. Айниқса, ислом динига эътиқод қилувчиларга шароитлар яратилди. Султоновнинг маълум қилишича, бу муҳит қамоқхоналарда ҳам сезилади. Унга кўра, маҳбуслар рўза тутиши, ибодат қилиши мумкин. 

“Маҳбус ўзи тунги ибодатларни қила оламан ёки саҳар туриб, рўза тута оламан деса, ҳеч ким уни тушликка олиб чиқиб, овқат ейсан, сув учасан деб мажбурламайди. Намозга келсак, маҳбуслар кун тартибига ҳалал бермаган ҳолатда ибодат қилишлари мумкин. Ҳаммамиз биламиз, диний ибодат Яратган ва банданинг ўртасида, у бировга айтиб ёки кўрсатиб қилинадиган нарса эмас. Дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин дейди. Жазони ижро этиш муассасаларида ҳам кимки кун тартибини бузмаган ҳолатда ибодат қиламан деса, унга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди”, дея қўшимча қилади Султонов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 августда “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мазкур қамоқхонада оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳбуслар сақланаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Намоз Жаслиқ колонияси

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made