Ўзбекистондаги энг яхши ва ёмон ОТМлар рейтинги эълон қилинди
Жамият
−
04 Ноябрь 2021
17297Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти бўйича рейтингда Тошкент молия институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд давлат университети етакчи ўринларни эгаллади. Бу ҳақда бугун, 4 ноябрь куни бўлиб ўтган олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев маълум қилди.
Таъкидланишича, ОТМларнинг илмий салоҳияти бўйича Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Фарғона политехника институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти сўнгги ўринлардан жой олган.
Шунингдек, дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМларда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор-ўқитувчиларнинг сони бўйича Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялар университети ва Тошкент давлат техника университети етакчи ўринни эгаллаб кулмоқда.
Маълум бўлишича, 7 та ОТМда бор йўғи 1 нафардан профессор-ўқитувчи мавжуд бўлса, 11 та ОТМда профессор-ўқитувчилар бутунлай мавжуд эмас. Улар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Тошкент фармацевтика институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси, Андижон давлат тиббиёт институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Нукус давлат педагогика институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
LiveБарчаси