Ўзбекистондаги энг коррупциялашган вилоят маълум бўлди
3-саҳифа
−
18 Август 2021
51959Самарқанд Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудуд деб топилди. Чунки ўтган бир йил мобайнида вилоятда 8 та коррупция билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 5 млрд 643 миллион сўм талон-тарож қилингани, 4,9 млрд сўмлик тендер ва 186,1 млн сўмлик электрон дўкон шаклидаги харидлар қонун талабларига зид равишда ташкил қилингани аниқланган.
Шунингдек:
• - Aндижон вилоятида 6 та;
• - Тошкент шаҳрида 6 та;
• - Жиззах вилоятида 4 та;
• - Наманган вилоятида 3 та;
• - Қорақалпоғистон Республикасида 3 та;
• - Тошкент вилоятида 2 та;
• - Қашқадарё вилоятида 1 та;
• - Навоий вилоятида 1 та коррупция билан боғлиқ жиноят содир этилган.
Мазкур жиноятларнинг 4 таси республика, 10 таси вилоят, 20 таси туман-шаҳар ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.
Маълумот ўрнида, ўтган бир йил мобайнида республикада 34 та коррупция билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят ишларининг 26 таси бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, 3 таси ҳужжатларни қалбакилаштириш, 2 таси мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 1 таси солиқ тўлашдан бўйин товлаш, 2 таси фирибгарлик ва фирибгарлик йўли билан пора олиш жиноятлари ҳисобланади.
LiveБарчаси