Ўзбекистондаги энг коррупциялашган 3 та вазирлик маълум қилинди

Local

image

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Бекзод Раҳмонов Ўзбекистондаги коррупция даражаси энг юқори бўлган вазирликлар учлигини маълум қилди. Бу ҳақда Агентлик тайёрлаган махсус видеода сўз боради.

Раҳмоновнинг сўзларига кўра, 2020 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги тизимида коррупцион ҳолатлар кўп учрамоқда. Бу маълумотлар 2020 йил давомида содир этилган коррупциявий ҳаракатлар таҳлили асосида шакллантирилган.

Шу учта вазирликни коррупциядан холи идорага айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Халқ таълими тизимида жами 78 млрд сўм молиявий хато ва камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган ва 22 млрд сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши олди олинган.


Tags

Rate Count

700

Rating

3

Rate this article

Share with your friends