Ўзбекистондаги банкларда нақд пул тақчиллиги кузатиляпти...ми?

Жамият 10693
image
-

Ўзбекистондаги банклар ва кўчма банкоматларда нақд пул учун турнақатор навбатлар юзага келмоқда. Бу, айниқса, чекка ҳудудларда кўпроқ кўзга ташланмоқда. Ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг Чироқчи филиали олдидаги банкоматдан пул ечиш учун одамлар навбат кутаётгани, уларнинг аксариятини кексалар ташкил этаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди. 

Ҳозиргача Ўзбекистон Марказий банки ҳам, Халқ банки ҳам мамлакат банклари ва кўчма банкоматларда нақд пул тақчиллиги кузатилаётгани бўйича хабарларга изоҳ бергани йўқ. Тармоқда эса аллақачон баҳс-мунозаралар авж олган. 

Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров ўз Telegram-каналида вазиятни шарҳлашга уринган. Жумладан у шундай ёзади: 

“Кейинги кунларда, айниқса вилоят ва туманларда нақд пул етишмовчилиги, банкоматларда пул тугаб қолаётгани тўғрисидаги масалалар кўп муҳокама бўлмоқда. Ҳали апрель ойи статистикаси мавжуд эмас, лекин кундалик кузатувлар воситасида қатор сабабларни келтириш мумкин.

Энг аввало, мавсумий иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда, фаоллик ошиши доим ликвидликка ва нақдликка юқори даражада талаб ҳосил қилади. Таклиф эса ўсиб бораётган талаб ортидан улгурмаяпти.

Иккинчи омил, март ойига нисбатан апрелда ва майнинг дастлабки ўн кунлигида пул ўтказмалари миқдорининг кескин ошаётгани билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўтказма қабул қилувчилар маблағларни доллар ё рублда эмас, сўмда олишни маъқул деб ҳисоблашмоқда. Чунки мана 40 кундан ошдики, сўмнинг курсда ва маржинал афзаллиги юқори бўлиб турибди.

Учинчидан, банкларда нақд пул чиқими ортаётганига қарамай, нақд пул киримида ўсиш кузатилаётгани йўқ, балки вазият кирим доим бир муддат отда қолиши билан, балки норасмий иқтисодиёт кенгайиб бораётгани билан боғлиқдир. Нима бўлгандаям, сифатлироқ хулоса қилишга ҳали яна вақт керак.

Тўртинчидан, бу сабаб доим бўлиб келган – банкларнинг, айниқса давлат банкларининг банкоматларни нақдлик билан тўлдиришда, тақсимот ва тармоқ бошқарувида техник ва логистик жиҳатдан ортда қолаётганига бориб тақалади. Нақдликка талаб бирмунча ортиши билан бу муаммо юзага чиқиб қолмоқда (байрамлар, дам олиш кунлари, ҳайитлар арафасида айниқса). Демак, айрим ҳудудларда банкоматлар тармоғи нақдлик билан кунига эмас, кунига бир неча марта тўлдирилиши зарур. Албатта, бунда тарифларнинг эркин бўлиши банкларга юқорироқ стимул ролини тақдим этган бўларди”.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 3
t
×