Ўзбекистондаги аэропортларни қўриқлаш ДХХнинг “Лочин”ига ўтяпти

Жамият

image

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги барча аэропортларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш Давлат хавфсизлик хизматига ўтади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Баҳодир Қурбонов жорий йилнинг 13 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йилда қабул қилинган қарор билан халқаро аэропортларни қўриқлаш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юкланиши натижасида “Лочин” бригадаси қайтадан ташкил этилган.

“Қисқа вақт давомида ушбу бригада тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Унинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги тубдан қайта кўриб чиқилди. Жумладан, брагаданинг қурол-аслаҳалари тўлиқ янгиланди. 100 га яқин техникалар алмаштирилди. Жанговар хизмат фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш тўлиқ рақамлаштирилди. Бир вақтнинг ўзида 700 нафар ҳарбий хизматчи билан машғулотлар олиб бориш имконини берувчи жанговар тайёргарлик ўқув хоналари ва мажмуалари барпо этилди. Ҳудудларда бригаданинг 5 та маъмурий объекти янгидан барпо этилди”, дейди генерал. 

Қурбоновга кўра, “Тошкент” ва “Тошкент Ҳумо” аэропортларини қўриқлаш бўйича назорат-патруль гуруҳлари асосида янги тизим жорий этилган. 2026 йилда ушбу самарали амалиёт республиканинг барча аэропортларида қўлланилиши режалаштирилмоқда. 

Унинг маълум қилишича, бригада бўлинмаларини енгил зирҳли автомобиллар, квадроцикллар ва замонавий тунги кўриш мосламалари билан таъминлаш бўйича ишларни давом эттирилади. 

Маълумот учун, 2024 йил ноябрь ойида Президент фармони билан Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди. Ушбу тайинловдан сўнг аэропортлар ва бошқа стратегик объектлар хавфсизлигини рақамлаштириш ва замонавий технологиялар ёрдамида кучайтириш устувор вазифа этиб белгиланди.

ДХХ таркибидаги "Лочин" махсус бўлинмаси аэропортларда террорчиликка қарши кураш, ўта муҳим шахслар (VIP) хавфсизлигини таъминлаш ва юқори даражадаги тезкор қўриқлаш вазифаларини бажаради/


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг