Ўзбекистондаги 5 та олий ўқув юрти хорижий ОТМлар билан трансформация қилинади
Жамият
−
04 Март 2020
58652020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилсин, шунингдек, олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади. Бу ҳақда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Президент Фармонида келтириб ўтилган.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади.
2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.
2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.
LiveБарчаси