Ўзбекистондаги 4 та шаҳарда Европа фильмлари бепул намойиш этилади

Маданият-санъат 1973
image

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассосациясининг (ЭОАВМА) кўмагида Ўзбекистонда 11 октябрдан 10 ноябргача VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбеккино ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги кинотеатрларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Очилиш маросими 11 октябрь куни Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида соат 18:00да бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросимидан сўнг “Белгияликлар Қироли”  бадиий фильми намойиш этилади.

Фестиваль Тошкентда жорий йилнинг 18 октябрь кунига қадар давом этади. 

VII Европа киноси фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида – 24-26 октябрь, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида – 1-3 ноябрь ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар тақдим этилади. 

Булар: “Белгияликлар Қироли”, “Қишдаги Луиза”, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув”, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” , “Ҳомо сапиенс”, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи”, “Чямбра”, “Ҳаётдаги энг бахтли кун”  “Жаннат 89” каби фильмларидир.

Фильмлар ўзбек ва рус тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3
t
×
×