Ўзбекистондаги 3 нафар вазир ўринбосари ва қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда маданият, қурилиш ва транспорт вазирларининг ўринбосарлари ва турли қўмиталар раисларининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича:

  • Камола Оқилова Маданият вазирининг ўринбосари — Маданий мерос департаменти бошлиғи лавозимидан;
  • Козим Тўлаганов қурилиш вазирининг ўринбосари — Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
  • Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги турли қўмита раисларининг 6 нафар ўринбосари ишдан олинган:

  • Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаи расисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Нуриддин Муродов ва Нодир Муҳиддинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;
  • Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Маҳмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
  • Олим Ҳакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

503

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг