Ўзбекистондаги 10 та ОТМ ректорлари лавозимидан озод этилди

Жамият 12716
image

Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасалари ректорлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 14 февраль куни имзоланган 82-сонли қарори билан:

Алишер Юсубжонович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди. 

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдуғани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

Баҳодир Бойиулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худойбердиевич Дониёров ушбу лавозимдан озод қилинди. 

Собитхон Тошиулатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди. 

Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шуҳрат Аҳмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди. 

Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарканд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди. 

Жасур Алимжонович Ризаев Самарканд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди. 

Орифжан Шодиевич Бозоров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Маҳмудов ушбу лавозимдан озод қилинди. Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди. 

Мамиржон Юсупович Атаджанов Цукон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди. 

Абдуллажон Қодирович Ҳамроқулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори – Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 486
Рейтинг: 3
t
×