Ўзбекистонда жигар трансплантацияси амалга оширилади
Саломатлик
−
27 Февраль 2023
12798Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳиндистонлик жарроҳлар билан жигар трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур шартнома Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Осиё гастроэнтерология институти клиникаси билан тузилган. Унга кўра, уч ой ичида ўзаро ҳамкорликда илк жигар кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилиши кўзда тутилган.
“Имзоланган меморадумга кўра, ўзбекистонлик хирургларнинг 6 нафари шу йилнинг март ойидан бошлаб ишлаш ва ўқишга Ҳиндистонга юборилади”, дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош раҳбари Даврон Тўлаганов.
Қўшимча қилинишича, илмий марказда келгусида жигар трансплантациясини йўлга қўйиш билан биргаликда юрак кўчириб ўтиш операциясини ҳам амалга ошириш режалаштирилган.
LiveБарчаси