Ўзбекистонда Жамоатчилик палатаси ташкил этилади

Жамият

image

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унинг доирасида жами қиймати 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш мақсадида 2020 йил 1 июнга қадар жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Лойиҳада Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ва унинг функционал вазифаларини белгилаш кўзда утилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамоатчилик палатаси

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар