Ўзбекистонда замонавий “Карвонсарой”лар қурилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”лар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, туризм транспорт коридори бўйлаб туризм хизматлари йўлга қўйиладиган объектлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилади. Ҳар бир “Карвонсарой”нинг ташқи кўриниши анъанавий архитектура ва ушбу ҳудуднинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ҳар бир “Карвонсарой”да туризм хизматлари, ҳунармандчилик ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга, шу жумладан, электромобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари, автотураргоҳ ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларининг мавжуд бўлади ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир “Карвонсарой” атрофида дарахт ва бута кўчатларини экилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда замонавий “Карвонсарой”ларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг