Ўзбекистонда йил охиригача бензин нархи оширилмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020 йил охиригача автомобиллар учун ёғилғи ва газнинг нархи оширилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар берди. 

“Бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига сотишда белгиланган акциз солиғи ставкаси йил охирига қадар ўзгаришсиз қолади. 
2020 йилнинг бюджет қонунчилигига кўра, у 1 апрелдан ошиши керак эди. Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари учун ҳам акциз солиғининг амалдаги ставкаси қолади”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот ўрнида, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга) акциз солиғи ставкаларида якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ – 22,8 фоизга, сиқилган газ – 14,9 фоизга ошиши белгиланган эди. Бунда якуний истеъмолчи деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотиб оладиган юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автомобиллар ёқилғиси сўнгги бор 2019 йилнинг 15 августидан оширилган эди. 

Автобензин ва дизель ёқилғиси акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги нархларда сотилмоқда:

•    АИ-80 автобензин – 1 литр учун 4 500 сўм (ҳозир 4 000 сўм);

•    Дизель ёқилғиси – бир литр учун 5 700 сўм (ҳозир 4 800 сўм);

•    ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 5 700 сўм (ҳозир 4 900 сўм).


Мақола муаллифи

Теглар

бензин дизель

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made