Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси муддати ўзгарди

Спорт

image

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси коронавирус сабаб 2020 йилги ёзги трансферлар ойнаси муддатини ўзгартирди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайтида хабар берилди.

Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2020 йилги Мусобақаларни ўтказиш регламентида ёзги трансфер ойнаси 6-31 июль саналари оралиғи этиб белгиланган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли миллий чемпионат учрашувларида қисқа танаффус юзага келди. Бу эса ўз навбатида мавсум тақвимига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси муддати 10-31 август саналари оралиғига кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 июндан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер футбол

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг