Ўзбекистонда енгил автомобиль экспорти қарийб 67 фоизга ошди – Статқўм

Жамият

image

Ўзбекистондан 2020 йилнинг 10 ойида чет элга 127,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 13 310 дона енгил автомобиль экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн. АҚШ долларига яъни 66,8 фоизга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (11 048 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:

•    Қозоғистон – 109,8 млн. АҚШ доллари
•    Украина – 6,4 млн. АҚШ доллари
•    Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
•    Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
•    Тожикистон – 1,2 млн. АҚШ доллари 
•    Бошқа давлатлар – 1,4 млн. АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 10 ойида мамлакатга 392,8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22 228 дона енгил автомобиль импорт қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг