Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
21 Декабрь 2022
18469Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик рейтинги (Liveability ranking) тузилди. Ушбу рейтинг Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди.
Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган.
Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳри (рейтинг кўрсаткичи 65), Бухоро (57), Навоий (49), ва Фарғона (48) вилоятлари 2021 йилда Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай ҳудудлар бўлган.
Йўналишлар бўйича энг яхши натижалар:
2020-2021 йилларда рейтинг ҳолатида қуйидаги ўзгаришлар рўй берган:
Фарғона вилояти 7-поғонадан 4-поғонага, Тошкент вилояти 12-поғонадан 9-поғонага кўтарилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси 9-поғонадан 12-поғонага, Самарқанд вилояти 4-поғонадан 5-поғонага, Жиззах вилояти 5-поғонадан 6-поғонага ҳамда Андижон вилоят 5-поғонадан 6-поғонага тушган.
2020-2021 йиллар давомида республикадаги барқароқлик кўрсаткичи +1,0 пунктига, соғлиқни сақлаш йўналиши кўрсаткичи +1,4 пунктига, таълим кўрсаткичи +3,1 пунктига, инфратузилмалар кўрсаткичи +0,5 пунктига ортган бўлса, маданият ва атроф-муҳит йўналиши кўрсаткичи -0,2 пунктига пасайган.
Тадқиқот даврида энг яхши натижа таълим йўналишида қайд этилган. Бунга сабаб қилиб масофавий таълим платформалари ишга туширилиши, олий таълим муассасалари қабул квоталарининг оширилиши кўрсатилган.
LiveБарчаси