Ўзбекистонда янги TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI тақдимоти бўлиб ўтди

Бизнес

image

Ўзбекистон молия хизматлари бозорида янги банк – TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI ўз фаолиятини бошлади. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ОАВ вакиллари, блогерлар ва соҳа мутахассислари иштирокида банкнинг фаолияти, имкониятлари ва ривожланиш стратегиясига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. 

Тақдимот давомида эътиборимизни тортган жиҳатлардан бири – “Ўзбекистондаги биринчи микромолия банки” деган таъриф бўлди. Хўш, микромолия банки одатий тижорат банкидан нимаси билан фарқ қилади? 

Микромолия банки — янги молия институти

Микромолия банки – Марказий банк лицензияси асосида фаолият юритадиган тўлақонли банк. Унинг асосий йўналиши эса кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорлар ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахсларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI департамент директори Бекзод Исоқжоновнинг таъкидлашича, банкнинг асосий мақсадларидан бири – молиявий хизматларни тадбиркорлар ва аҳоли учун янада қулай ва тушунарли қилишдир. 

Микромолия ташкилотидан банккача 

TAYANCH MIKROMOLIYA BANKIнинг тарихи 2022 йилда бошланган. Компания дастлаб Tayyab Finance микромолия ташкилоти сифатида фаолият юритган. 

2025 йил 6 ноябрь куни банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 96-сонли лицензиясини олиб, микромолия банки сифатида фаолиятини давом эттирди. 

Бугунги кунда турли молиявий маҳсулот ва хизматларни ягона экотизимга бирлаштириш устида ишламоқда.

Банкнинг илк офиси Тошкентдаги Новза мавзесида очилган. Кейинчалик Андижон, Наманган, Бухоро ва Қарши вилоятларида ҳам филиаллар ўз фаолиятини бошлади. Банк маълумотларига кўра, йил якунига қадар Фарғона, Термиз, Навоий, Самарқанд, Урганч ва Нукус шаҳарларида ҳам Таянч офисларини ишга тушириш режалаштирилган.

Асосий эътибор – тадбиркор ва бизнесга 

TAYANCH MIKROMOLIYA BANKIнинг асосий йўналишларидан бири – кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорлик ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш. Банк бизнесни бошлаш, ривожлантириш ва кенгайтириш жараёнида мижозларга молиявий ечимлар билан бир қаторда замонавий рақамли банк хизматларини ҳам таклиф этишга интилмоқда. 

Жисмоний шахслар учун ҳам кундалик молиявий эҳтиёжларни қамраб олувчи хизматлар, банк карталари, ҳисоб-китоб ва тўлов хизматлари ҳамда мобил илова мавжуд. 

Рақамли хизматларга талаб ортмоқда

Тақдимот давомида банкнинг рақамли хизматлари бўйича ҳам қизиқарли рақамлар келтирилди.

Таянч мобил иловаси орқали амалга оширилган операцияларнинг умумий ҳажми икки ой ичида 88 миллиард сўмдан ошган. Ушбу кўрсаткичга хизматлар учун тўловлар, P2P ўтказмалари ва бошқа операциялар киради. 

Айни пайтда банкнинг 6 мингдан ортиқ жисмоний шахс мижозлари мавжуд. Таянч мижозларининг ўртача ойлик айланмаси эса 20 миллиард сўмдан ошаётгани қайд этилди. 

Шунингдек, банкнинг мобил иловаси икки ой мобайнида 4 минг мартадан ортиқ юклаб олинган. 

Бу рақамлар Таянч экотизимида рақамли хизматлардан фойдаланиш ва мижозлар базаси босқичма-босқич кенгайиб бораётганини кўрсатади. 

Ишонч – ривожланишнинг муҳим қисми

Тақдимотда қайд этилишича, 2026 йил февраль ойида Таянч микромолия банки “Ахбор-Рейтинг” рейтинг агентлиги томонидан “uzB++” кредит рейтинги билан баҳоланган. Рейтинг прогнози эса “Барқарор” деб белгиланган. 

Молиявий таянч бўлиш мақсади 

TAYANCH MIKROMOLIYA BANKI жисмоний шахслар, тадбиркорлар ва бизнес учун замонавий молиявий ечимларни таклиф этиб, уларнинг ривожланишига кўмаклашишни мақсад қилган. 

Банкнинг асосий эътибори – қулай хизматлар, рақамли ечимлар ва бизнес учун молиявий имкониятларни кенгайтириш.  

Батафсил маълумот олиш учун банкнинг расмий офисларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун: +998 55 777-11-11
Сайт | Instagram | Telegram

Реклама
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар