Ўзбекистонда янги партия очиш талаблари осонлашадими? (видео)

Жамият

image

Ўзбекистонда янги партия очиш талабларини осонлаштиришнинг имкони борми? Ушбу савол бугун, 28 март куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган медиа тур давомида журналистлар томонидан янгради. Адлия вазири Акбар Тошқулов мазкур саволга жавоб берар экан, ҳозирги талаблар қийин эмаслигини айтди.

“20 минг овоз тўплаш бизнинг назаримизда кўп эмас. Чунки бу 36 миллионлик аҳолимизнинг 1 фоизини ҳам ташкил қилмайди. Шунинг учун бу нормал миқдор. Биз бу бўйича бошқа давлат тажрибаларини ҳам ўрганганмиз, жуда кескин фарқ қилмайди. Тасаввур қилинг ҳар ўн мингта ёки беш бингта одам партия очаверса, нечта партия бўлиб кетади. У партиялар сайловнинг вароғига ҳам етмайди. Шунинг учун барибир бундай “баръерлар” бор. Чунки партия кўпчилик аҳолини манфаатини ифода қиладиган, кўпчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини ифода қиладиган ташкилот. Шунинг учун бутун дунёда партия тузишда сон жиҳатидан чекловлар бор”, деди у. 

Вазирнинг айтишича, Ўзбекистонда партия очишга чекловлар йўқ. Фақат 8 та вилоятдан овоз тўплаш керак бўлади.

“Бизга келаётган мурожаатларни қонуний тартибда кўриб чиқяпмиз. Яқин ўртада бизга партия очиш бўйича ҳужжат келиб тушмаган. Агар қонунда белгиланган тартибда талабларга жавоб берса янги партия тузилиши мумкин”, дея таъкидлади Тошқулов. 

Шунингдек, у мустақил партия тузишга жамиятнинг ҳам хоҳиши йўқлигига ишора қилди.

“Ўзи жамиятимизда ҳам, одамларнинг ўртасида ҳам бунақа [хоҳиш] йўқда. 20 минг нафар одамнинг имзосини бирлаштирсин, муаммо йўқ. Фақат имзолар қонуний бўлиши керак. Марҳамат, тўпласин, олиб келсин қонуний кўриб чиқилади”, дея ўз мулоҳазаларини якунлади Адлия вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Адлия вазирлиги партия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг