Ўзбекистонда янги олтин кони топилди
Жамият
−
02 Апрель 2021
72153Ўзбекистонда олтин захираси 133 тонна бўлган янги кон топилди. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани пайтида маълум қилинди.
"Сурхондарёдаги қўрғошин-рух кони ёнида биз яна бир полиметалл конни Чинорсойни давлат комиссияси орқали ўтказдик. Унда нафақат қўрғошин, балки олтин ва кумуш захираларига эга металлар ҳам мавжуд", дейди қўмитанинг Минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бош бошқармаси бошлиғи Асрор Рустамов.
2020 йилда республика бўйлаб бир нечта янги конлар рўйхатдан ўтказилди. Улар орасида Чукурқудуқ кони таркибида 133 тонна олтин бор, шунингдек тахминий захираси 70-80 тонна бўлган кон ҳам давлат балансига ўтказилган.
"Биз Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасидаги Сариқўл конида вольфрамнинг катта ҳажмдаги захираларини рўйхатдан ўтказдик. Бу йил қўмитага 1,2 триллион сўм ажратилди. Шулардан 185 миллиард сўм жиҳозлар сотиб олишга сарфланади. Бу бизга илмий ишимизда ёрдам беради", дейди қўмита вакили.
Аввалроқ, Олмалиқда йирик мис кони очилиши ҳақида ҳам хабар берилганди. Бу ерда 200 минг тоннадан ортиқ мис захиралари давлат балансига ўтказилган.
Иқбол Эргашева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь