Ўзбекистонда янги Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади

Жамият

image

Ўзбекистонда хорижий тажрибадан фойдаланилган ҳолда Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”  (ПФ–6108-сон06.11.2020 й.) фармонида сўз боради

Фармонга кўра, 2021 йил 1 мартга қадар малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни (шу жумладан, Финляндиянинг малакали мутахассисларини) жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади. Бу жараёнда таянч умумтаълим муассасалари белгиланади ва 2021-2022 ўқув йилидаги таълим жараёнида бу дастур тажриба-синов тариқасида жорий қилинади. Шунингдек, педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

2021 йил 1 сентябрдан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотларидаги педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади. Бу жараёнда педагог ходимларга барча малака тоифаларини бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бу бўйича йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун 223 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилади холос.

Шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади.

Фармондаги энг катта ўзгаришлардан бири, 2021-2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида (11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

Бундан ташқари, 2022-2023 ўқув йилигача барча умумтаълим муассасаларида “Электрон кундалик” дастури жорий қилинади.

“2021 йил 1 январдан ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.

2021-2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизимин жорий этилади”, дейилади фармонда.

Ҳужжатда маълум қилинишича, 2021 йил 1 сентябргача ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил этилади.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг