Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият
−
07 Май 2021
7520Ўзбекистон Ҳукумати қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Мазкур кўкрак нишони билан Ўзбекистон ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (маълумотнома, сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома билан бирга) Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.
Кўкрак нишони ҳар йили 21 март – Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.
Тақдирларганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
LiveБарчаси