Ўзбекистонда янги халқаро битим кучга кирди

Жамият 6960
image

Жорий йилнинг 25 майидан эътиборан, Ўзбекистон Ҳукумати билан Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ўртасида GGGI’нинг ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва иммунитетлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ департаменти маълум қилишича, ҳужжат 17 моддадан иборат бўлиб, GGGI’нинг Ўзбекистонда фаолият юритиши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, институтнинг мақоми, имтиёз ва иммунитетлар масаласини тартибга солади.

Қайд этилишича, битимнинг кучга кириши GGGI’нинг Ўзбекистондаги офисини тўлақонли фаолият юритиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур ташкилот билан ҳамкорликда “яшил” тараққиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
t
×