Ўзбекистонда яна бир янги агентлик тузилади
Жамият
−
25 Август 8883 1 дақиқа
Ўзбекистонда янги Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 август куни қабул қилинган “Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 140-сон фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 мартда қабул қилинган “Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига муофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилганди.
Live
Барчаси