Ўзбекистонда яна бир шифокор вафот этди

Жамият 40546
image

Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғуруқхона бош врачи Гулнора Жўраева оламдан ўтди. Гулнора Жўраева 1964 йилда Самарқандда туғилган.

Гулнора Эргашевна узоқ йиллар давомида Самарқанддаги турли туғруқ мажмуаларида оддий гинекологликдан то бош шифокор лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилиб келган. 

Шунингдек, Гулнора Жўраева бир неча йил давомида Самарқанд вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатган.

У 2017 йилдан вафотига қадар Самарқанд шаҳридаги 1-сонли туғуруқхона бош врачи вазифасини бажарган.

Гулнора Жўраеванинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига таҳририятимиз жамоаси номидан таъзия изҳор этамиз.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1746
Рейтинг: 3
t
×