Ўзбекистонда яна бир департамент ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб,  унинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади.

Шунга кўра, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида бир қатор вазифалар юклатилди. 

Вазирлик қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. 

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг