Ўзбекистонда яна 496 киши коронавирусга чалинди, 172 беморда пневмония аниқланган
Жамият
−
06 Июль 2021
9618Кеча, 5 июль куни Ўзбекистонда 496 кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 496 кишига ортиб, 113 568 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 19 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 23 нафари Андижон вилоятида,
- 25 нафари Бухоро вилоятида,
- 45 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 24 нафари Наманган вилоятида,
- 49 нафари Самарқанд вилоятида,
- 18 нафари Сирдарё вилоятида,
- 21 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 27 нафари Фарғона вилоятида,
- 21 нафари Хоразм вилоятида,
- 54 нафари Тошкент вилоятида,
- 148 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 172 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 39 нафар,
- Андижон вилоятида 39 нафар,
- Бухоро вилоятида 15 нафар,
- Жиззах вилоятида 20 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
- Навоий вилоятида 13 нафар,
- Наманган вилоятида 10 нафар,
- Самарқанд вилоятида 56 нафар,
- Фарғона вилоятида 39 нафар,
- Тошкент вилоятида 47 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109349 (+281) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 754 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси