Ўзбекистонда яна 450 дан ортиқ коронавирус, 300 га яқин пневмония бемори аниқланди. Қурбонлар бор
Жамият
−
12 Июль 2021
5454Кеча, 11 июль куни Ўзбекистонда 458 кишида коронавирус, 297 нафар беморда пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 458 кишига ортиб, 116 421 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 43 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 17 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 56 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 21 нафари Наманган вилоятида,
- 39 нафари Самарқанд вилоятида,
- 16 нафари Сирдарё вилоятида,
- 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 17 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 102 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 297 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 19 нафар,
- Жиззах вилоятида 63 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 42 нафар,
- Самарқанд вилоятида 40 нафар,
- Фарғона вилоятида 63 нафар,
- Тошкент вилоятида 35 нафар,
- Тошкент шаҳрида 45 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 111514 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 774 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь