Ўзбекистонда яна 35 мингга яқин одам вакцина билан эмланди

Local

image

Кеча, 16 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб  жами 34 318 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 369 928 нафарга етди. 

16 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Қашқадарё вилояти (4450 нафар);
  • Самарқанд вилояти (4221 нафар);
  • Бухоро вилояти (3100 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони Фарғона вилоятида 53 984 нафар, Андижон вилоятида 41 829 нафар, Наманган вилоятида  39 650 , Самарқанд вилоятида 31 834 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Tags

Rate Count

22

Rating

3.4

Rate this article

Share with your friends