Ўзбекистонда яна ҳаво совиб кетиши маълум қилинди
Бу қизиқ
−
24 Январь 2023
141617Жорий йилнинг 23-27 январь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан совуқ ҳаво массаси кириб келиши айтилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази Матбуот котиби Муниса Асилхўжаева QALAMPIR.UZ’ga маълум қилди.
Унга кўра, республика бўйича ҳаво ҳарорати жойларда кечаси 5-18 даражагача совиши прогноз қилинмоқда. Ҳафта давомида Республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қор ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси ҳафта якунигача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида мамлакатда давом этаётган аномал совуқ ҳаво шароитида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда кутилаётган совуқ об-ҳавога тайёргарлик кўриш ва ундан камчиликларсиз чиқиб олиш учун мутасаддиларга бир неча топшириқлар юклатилди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь