Ўзбекистонда вертолётларда қатнов йўлга қўйилиши мумкин

Жамият

image

Кеча, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида “Airbus International” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё  минтақаси бўйича вице-президенти Жак Гарриг ўртасида бўлиб ўтган музокараларда француз компанияси билан ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалар муҳокама қилинган.

Хусусан, “Airbus Helicopters” компаниясидан вертолётлар сотиб олиш, ушбу ҳаво транспорт турида қатновларни йўлга қўйиш орқали мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилган. Ушбу йўналишни ривожлантиришда хорижий давлатларнинг вертолётлар эксплуатацияси ва учувчилар учун тренинглар ўтказиш бўйича тажрибаларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, “Airbus International” компанияси вакиллари аэропортларни бошқариш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдирган. Учрашув давомида француз томони жорий йилнинг май ойида Франция савдо вазирининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганини маълум қилган.  

Учрашув якунлари бўйича томонлар музокараларда кўтарилган масалалар юзасидан маълумотлар алмашиш ва истиқболда ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

648

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг