Ўзбекистонда вакцинациянинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Энди кимлар эмланади?
Жамият
−
30 Апрель 2021
7829Ўзбекистонда эртага, 1 майдан коронавирусга қарши эмлаш жараёнларининг иккинчи босқичига ўтилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Иккинчи босқичда эмланадиганлар:
• журналистлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари;
• жамоат транспорти ходимлари (метрополитан, темир йўл, аэропорт ходимлари);
• хорижда ўқийдиган талабалар,
• меҳнат муҳожирлари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолини эмлашнинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланганди. Биринчи босқичда 65 ёшдан катталар, сурункали касаллиги борлар, тиббиёт ва таълим муассасалари (мактаб ва боғча) ходимлар, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш жараёни бошланган. Ҳозиргача мамлакатда 528 751 киши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Эмлаш жараёнларида AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси