Ўзбекистонда вакцина қабул қилганлар сони қанчага етди?

Жамият 3277
image

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан амалга оширилаётган Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг 3-фаза синовлари давом этмоқда. 

2021 йил 20 январь ҳолатига кўра, скринингга келган кўнгиллилар сони жами 8153 нафарни ташкил этган. Улардан 3917 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 120 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган.

Маълумот учун, кўнгиллилар бутун синов даврига суғурталанади. Тадқиқот ишлари даври мобайнида агар кўнгилли иштирокчининг саломатлиги билан боғлиқ ножўя ҳолатлар юзага келса, тиббий харажатлари қоплаб берилади ёки бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3
t
×