Ўзбекистонда уйлар нархи ошмоқда
Жамият
−
02 Июль 2021
9434Жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда кўчмас мулк нархлари ўтган чоракка нисбатан 5,72 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу кўрсаткич вилоятлар кесимида қуйидагича:
Қуйидаги омиллар кўчмас мулк нархларининг ўсишига таъсир кўрсатган:
• пандемия ва карантин даврида мажбурий чекловлар режалаштирилган харидлар кейинга қолдирилишига олиб келди, бу иқтисодиётдаги истеъмол талабининг пасайишига ва жамғармаларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин;
• валюта курсининг нисбий барқарорлашуви туфайли кўчмас мулк бозори муқобил даромад манбаи сифатида, етарли жамғармага эга бўлган тадбиркорлар ва аҳолининг бир қисми учун юқори рентабелли инвестицияга айланди;
• пойтахтда уй-жой олишдаги маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилиши ортидан кўчмас мулк бозорининг талаб даражасида фаоллашиши ҳам нархларнинг кўтарилишига таъсир кўрсатди.
Маълумотларга кўра, ўтган 12 ой давомида кўчмас мулк бозорларида нархлар барқарорлигини сақлаб қолинган ва ўртача нархлар ўсиши жорий йилнинг март ойига келиб 7,3 фоиз (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +4,4 фоиз ва жорий йилнинг биринчи чорагига нисбатан +5,6 фоиз) ташкил этган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси