Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими?
Ўзбекистон
−
18:30 645 1 дақиқа
Бугун, 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда энди ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш кераклиги, бунинг учун эса пул тўлаш зарурлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот котиби Ғуломжон Самадов муносабат билдирди.
“Айрим ижтимоий тармоқларда “энди ўт ўришга ҳам чипта сотиб олиш керак экан, пул тўлаш керак экан”, деган мазмунда тарқалаётган хабар асоссиз!” дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси аҳоли ва бизнес учун ортиқча юкламалар эмас, балки янада қулай имкониятлар яратишни назарда тутган.
Ҳужжатда яйловларда ўт ўришни пуллик қилиш эмас, аксинча жамоат яйловларини текинга бериб, одамлар учун ундан бепул фойдаланиш тартиблари белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда бокиралик капсуласини сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш, бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаб берганлик учун фуқароларга ва шифокорларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдириб, бу хабарларни рад этган эди.
Live
Барчаси