Ўзбекистонда ўнлаб газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилди
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
14643Ўзбекистонда бир нечта автомобиль газ тўлдириш компрессор шахобчаларининг (агткш) иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда “Узнефтегазинспекция” Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Бугунги кўнда, бензининг сотилаётган нархи ошиб бориши сабабли, автомобилларни мўқобил ёнилғи турига ўтқазиш, яъни сиқилган табиий газ (метан)га қайта мослаштирилаётган автотранспортларнинг сони кескин ўсиб борилиши кузатилмоқда. Шунга қарамай, метанга бўлган талабнинг кескин ўсиши билан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ)ларда, автотранспортга ёнилғи қуйиш жараёнида, инсоннинг ҳаётига хавф туғдирмаслик учун барча техник қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмаларга риоя қилиши мажбурдир. Афсуски, ҳозирги пайтда транспорт воситалари эгалари ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларнинг ходимлари томонидан қоидаларга риоя қилмаслик тез-тез учраб туради.
Шу сабабли, АГТКШларнинг фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиш, “Ўзнефтгазинспекция”нинг вазифаларидан биридир”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан Республикада жойлашган 60 та АГТКШда назорат тадбирлари ўтказилган. Тадбирлар натижасида бир қатор қўпол қоида бузилишлар ҳолатлари аниқланган. Жумладан, 220 кг/см2 босим остида автомибалларни газ билан тўлдирилиши, назорат пости билан таъминланмаганлиги, газ баллонларга тегишли хужжатларни кўздан кечирмаслиги ва инсонга хавф келтирадиган бир қатор бошқа қоидабузарликлар аниқланди.
Юқорида этиб ўтилган қоидабузарликлар аниқланганлиги сабали, назорат тадбирлари ўтказилган 60 та АГТКШлардан 13 тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
LiveБарчаси