Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 26 апрель куни қабул қилинган фармойишига асосан, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон Қарорига мувофиқ, ҳашар фақат ихтиёрий асосда ўтказилиши белгиланган. Ҳашарни ўтказиш учун умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўлиши шарт.

Ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъиян риоя этилган ҳолда ўтказилади. Ҳашарлар доирасида бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

хайрия ҳашари

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг