Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ярмидан кўпи етарли малакага эга эмаслиги маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистондаги мактабларда фаолият юритадиган 280 минг нафардан ортиқ ўқитувчининг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Саидовга кўра, мактабларда 504 минг нафар ўқитувчилар фаолият юритади Уларнинг 280 минг нафардан ортиғи, яъни 56 фоизининг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу дегани деярли 3 миллионга яқин ўқувчи-болаларда юқори малакали ўқитувчидан таълим олиш имконияти мавжуд эмас.

“Даставвал, мактабда таълим сифати, энг аввало, шу мактабда ишлаётган ўқитувчилар сифати ва савиясига боғлиқ. Зеро, таълим сифати – ўқитувчи сифатидан юқори бўла олмайди”, дейди вазир.

Шу ўринда қайд этиш керакки, олий таълим муассасаларида 4 (+2) йил ўқиб, аммо сессияларини пул билан ёпадиган айрим “олий маълумотлилар” ўз соҳасида иш топа олмаганидан сўнг, ўзи яшайдиган ҳудудда жойлашган мактабга ўқитувчи бўлиб ишга кирмоқда. У мактабда қандай ўқувчилар, қандай ёшлар етишиб чиқаётгани эса ҳаммани ўйлантириши табиий.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг