Ўзбекистонда Эрдўғанга қаршилар камроқ, Қозоғистон ва Россияда кўплиги маълум бўлди

Олам

image

Туркияда бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловида Ўзбекистонда яшаётган туркларнинг 929 нафари ёки умумий овоз берганларнинг 52,6 фоизи мамлакатнинг амалдаги Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номзодини қўллаган. 722 киши ёхуд 40,8 фоизи эса Эрдўғаннинг асосий рақиби – мухолифатдаги “Жумҳурият халқ” партияси номзоди Камол Қиличдорўғлига овоз берган. 22 киши (1,2 фоиз) “Мамлакат” партиясидан Муҳаррам Инжени танлаган. Шунингдек, “Ватан” партиясидан номзод Синан Оған Ўзбекистонда яшаётган 93 нафар (5,2 фоиз) сайловчининг ишончини қозона олган. Бу маълумотлар хорижий мамлакатларда ўтган овоз бериш жараёнларидан кейинги эълон қилинган ахборотномада айтилган. 

Ўзбекистонга қўшни Қозоғистонда эса Камол Қиличдорўғлининг қўли баланд келган. Мамлакатдаги овоз бериш натижалари қуйидагича: 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 624 та овоз (44,3 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 687 та овоз (48,8 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 24 та овоз (1,7 фоиз);
•    Синан Оғанга – 71 та овоз (5 фоиз).

Қирғизистонда ўтган овоз бериш жараёнларида бор-йўғи 339 киши иштирок этган бўлсада, уларнинг кўпчилиги Эрдўған номзодини қўллаган. 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 227 та овоз (66,9 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 95 та овоз (28 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 3 та овоз (0,8 фоиз);
•    Синан Оғанга – 14 та овоз (4,1 фоиз).

Туркманистонда ҳам амалдаги Президент ўрнига унинг мухолифатчиси Қиличдорўғлининг ваъдаларига ишонганлар талайгина. 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 153 та овоз (43,5 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 171 та овоз (49,2 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 6 та овоз (1,7 фоиз);
•    Синан Оғанга – 19 та овоз (5,4 фоиз).

Туркиянинг энг яқин иттифоқчиси ва стратегик ҳамкори Озарбайжондаги натижалар эса ушбу мамлакатда Эрдўғаннинг тарафдорлари унчалик ҳам кўпмаслигини кўрсатди. Ҳар ҳолда фоиз бўйича кўрсаткич Ўзбекистондагидан камроқ. Хусусан Озарбайжонда натижалар қуйидагича: 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 3263 та овоз (49,4 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 2768 та овоз (41,9 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 148 та овоз (2,2 фоиз);
•    Синан Оғанга – 424 та овоз (6,4 фоиз).

Россия эса аллақачон мухолифатчи турклар мамлакатига айланиб бўлган, десак муболаға бўлмайди. Ҳар ҳолда натижалар – Камол Қиличдорўғли тўплаган овоз шуни исботламоқда. 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 1792 та овоз (37,9 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 2582 та овоз (54,6 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 144 та овоз (3 фоиз);
•    Синан Оғанга – 204 та овоз (4,3 фоиз).

Шунингдек, Беларусда ҳам Қиличдорўғли тарафдорлари бўлган турклар кўпроқ яшайди. 

•    Ражаб Тойиб Эрдўғанга – 63 та овоз (24,6 фоиз);
•    Камол Қиличдорўғлига – 174 та овоз (67,9 фоиз);
•    Муҳаррам Инжега – 8  та овоз (3,1 фоиз);
•    Синан Оғанга – 11 та овоз (4,2 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 май куни Туркияда ўтказилган сайлов бюллетенларининг 100 фоизи бугун, 15 майда ҳисоблаб натижалар эълон қилинганди. Унга кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 49,41 %, Камол Қиличдорўғли 44,95 %, Синан Ўған эса 5,19 % овоз олган. Биринчи босқичда номзодлардан бирининг ғалабаси учун у камида 50 % овоз тўплаши керак. Демак, Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи турини ўтказиш эҳтимоли катта – бу жорий йилнинг 28 май куни бўлиб ўтиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг