Ўзбекистонда туризм фестивали бўлиб ўтади
Жамият
−
23 Октябрь 2019
3950Шу йилнинг 31 октябрь - 7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмаги билан Бутунжаҳон сўфийлар маркази (Малайзия) томонидан ташкил этилган иккинчи "Нақшбандия туризм фестивали" бўлиб ўтади.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нақшбандия - сўфийлари биродаридир, тариқатнинг асосчиси Баҳоуддин Нақшбандий (1318-1389) Бухорода туғилган. Дунёда Нақшбандия сўфийлик тариқатининг 40 миллиондан ортиқ издошлари мавжуд. Биргина Малайзияда уларнинг 15 миллион нафари истиқомат қилади.
Ушбу фестиваль Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк олимларининг ислом ва дунё цивилизациясини ривожлантиришдаги хизматларини эътироф етиш, шунингдек, "зиёрат туризми" доирасида муқаддас қадамжоларга ташриф буюриш ва диний маросимларни бажариш мақсадида ташкил қилиняпти.
Хозирги кунда Бутунжаҳон Сўфий Маркази Ўзбекистондаги шериклари билан биргаликда Малайзия ва бошқа мамлакатларда сотиладиган туристик пакетларни ишлаб чиқмоқда.
Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан 250 дан ортиқ сўфий тариқати Нақшбандия издошлари, хусусан Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Aвстралия, AҚШ, Жанубий Aфрика ва бошқа мамлакатлардан келган меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.
Фестивал доирасида Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳазрат Aбдухолиқ Ғиждувоний, Хўжа Маҳмуд Aнжир Фағнави, Хўжа Ориф Ревгари мақбаралари, Саид Aмир Кулол, Мир Aраб мадрасаси ва Aл Бухорий масжид ва зиёратгоҳлар зиёрат қилинади.
Шунингдек, меҳмонлар Ҳожи Aҳрор, Имом Aбу Мансур ал-Мотуридий, Самарқанддаги Шоҳи Зинда меъморий мажмуаси, Регистон майдони ва Улуғбек расадхонаси, Термиз шаҳридаги Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь