Ўзбекистонда туғилган Россия халқ артисти вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 12 март куни Россия халқ артисти, қўшиқчи Стахан Раҳимов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Москонцерт вакили Валерий Корн "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган. 

"Бугун Стахан Раҳимов вафот этди!" деб ёзган Корн. 

У артистнинг ўлими сабабларига аниқлик киритмаган. 

Маълумот ўрнида, Стахан Раҳимов 1937 йилда Ўзбекистонда туғилган ва кейинчалик Москвага кўчиб ўтган. 1963 йилдан бошлаб, у рафиқаси Алла Йошпе билан биргаликда профессионал қўшиқчилик фаолиятини бошлаган. 

1979 йилда Йошпени даволаш учун  Исроилга боришга тўғри келган. Лекин жуфтликка мамлакатдан чиқишга рухсат берилмаган ва уларнинг саҳнада чиқишлари ҳам тақиқланган. 

Дуэтга 1980 йилларнинг охиридан саҳнага чиқишга рухсат берилган. 

2002 йилда Раҳимов ва Йошпе Россия халқ артистлари унвонига сазовор бўлган. 

Алла Йошпе жорий йилнинг 30 январида 83 ёшида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Стахан Раҳимов

Баҳолаганлар

795

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар