Ўзбекистонда туғилган машҳур UFC жангчиси ташкилот президентига мурожаат қилди

Спорт

image

Қозоғистонлик аралаш яккакураш жангчиси, UFC ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Шавкат Раҳмонов UFC президенти Дана Уайтдан америкалк Келвин Гастелумга қарши жанг ташкил қилишни сўради.

“Дана Уайт, Шон Шелби, мен Келвин билан ярим ўрта вазн тоифасида жанг ўтказа оламанми?”, деб ёзди Раҳмонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Раҳмонов ўзининг сўнгги жангида америкалик Жефф Нилни мағлуб этганди. Гастелум эса охирги жангини UFC 287 мусобақаси доирасида ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра, ҳамюрти Крис Кёртисдан устун келганди.

Маълумот учун, Шавкат Раҳмонов 1994 йил Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида қозоқ оиласида туғилган. Кейинчалик у оиласи билан Қозоғистонга кўчиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Шавкат Раҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made