Ўзбекистонда туғилган қозоқ миллиардери коронавирусдан вафот этди – ОАВ

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни қозоғистонлик миллиардер, Eurasian Resources Group (ERG) нинг асосий акционери Алижон Иброҳимов 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда халқаро компаниялар гуруҳи ўз сайтида эълон қилди.

Компания хабарида ўлим жойи ва сабаби кўрсатилмаган. Бироқ ОАВда Иброҳимов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган.

“У Бельгияда вафот этган, аммо узи ўсган Токмакда (Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги шаҳар. - таҳр.) дафн этилади. Маълумки, Иброҳимов Қозоғистонда касал бўлиб қолган. Аҳволи ёмонлашгач, Бельгияга даволаниш учун борган ва кейинчалик у ерда вафот этган”, дейди Kaktus.Media.

ERG акцияларининг 20,7 фоизига эгалик қилган Иброҳимов “Eurasian Resources Group” бўйича миллиардерлар Александр Машкевич (20,7 фоиз) ва Патох Шодиев (18,6 фоиз) ва Қозоғистон ҳукуматининг (40 фоиз) шериги бўлган.

2019 йилда Forbes журнали Иброҳимовнинг бойлигини 2,3 миллиард долларга баҳолаган (Машкевич 2,4 миллиард, Шодиев 2,1 миллиард доллар).

Шунингдек, тадбиркор, Евроосиё молия компанияси акциядорлик жамиятларининг 33 фоизи акциясига эгалик қилади. Жамият Евроосиё банки ва Евроосиё саноат компаниясини ўз ичига олади.

Евроосиё банки ва Евроосиё саноат компаниясини ўз ичига олган Евроосиё молия компанияси акциядорлик жамиятларининг 33 фоизига эгалик қилади. 2020 йилда у Forbes журналининг қозоқча версияси томонидан эълон қилинган Қозоғистоннинг 50 энг бой ишбилармонлари рейтингида бешинчи ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, Иброҳимов 1953 йил 5 июнда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида туғилган ва кейинроқ Қирғизистоннинг Чуй вилоятига кўчиб ўтган. Очиқ манбаларга кўра, унинг олти фарзанди бор. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алижон Иброҳимов

Баҳолаганлар

989

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар