Ўзбекистонда тижорат банклари долларни 10 300 сўмдан сота бошлади

Жамият

image

Бугун, 18 август кунидан Ўзбекистондаги тижорат банклари 1 АҚШ долларини янгиланган курсда сотишни бошлади. Йирик тижорий банклар АҚШ долларини 10 200-10 300 коридорида таклиф қиляпти.

Хусусан, “Халқ банки”, “Ипак йўли”, “Миллий банк”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Саноатқурилишбанк” ва “Асака банк” 1 долларни 10 240-10 300 сўмдан таклиф қилишни бошлади.

“Trastbank” 1 АҚШ долларини 10 220 сўмдан сотиб оляпти ва бошқалардек 10 300 сўмдан сотяпти.

“Ипотека банк” АТИБ, “Ҳамкорбанк” долларни 10 250 сўмдан сотиб оляпти ва 10 300 сўмдан аҳолига сотяпти.

“Asia Alliance” 1 долларни 10 270-10 300 сўмдан савдога чиқарган.

“Kapital bank” эса бошқа тижорат банклари орасида нисбатан яхши таклифни берган. Банк аҳолидан 1 долларни 10 280 сўмга сотиб оляпти ва 10 300 сўмдан сотяпти.

“Orient Finans” XATB 1 долларни 10 200 сўмдан сотиб олиб, ўзи 10300 сўмдан сотяпти.

“Infinbank” эса 1 АҚШ долларини 10 290 сўмдан сотиб олгани ҳолда аҳолига 10 300 сўмдан сотяпти. Орадаги фарқ 10 сўмни ташкил қиляпти.

Аввалроқ, Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталар курсини янгилаганди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 15 сўмга қимматлашиб, 10 246 сўм 71 тийинни ташкил этганди. Евро ва рубль курсида ҳам ўсиш кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

валюталар курси

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг